...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулла Арипов Алмазбек Атамбоев билан учрашди


12:19, 16.08.2017 Олам
 2 770

Алмазбек Атабмоев ўзбек-қирғиз алоқаларининг мустаҳкамланишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг хизмати катта эканлигини таъкидлаб ўтди.

16 август куни Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбоев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси президентининг Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 


Учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим масалалари хусусида фикр алмашилди. Алмазбек Атамбоев ўзбек-қирғиз алоқаларининг мустаҳкамланишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг хизмати катта эканлигини таъкидлаб ўтди.


 
Ўз навбатида Абдулла Арипов Алмазбек Атамбоевга Шавкат Мирзиёевнинг саломи ва эзгу ниятларини етказиб, давлат раҳбарининг Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида қўшничилик ва дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга тайёр эканлигини билдирди.
 
Алмазбек Атамбоев чегара ҳудудлари бўйича делимитация ва демаркация масаласидаги ҳукуматлараро комиссия йиғилишида истиқболли натижаларга эрилишига умид билдирди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қирғизистон Ўзбекистон Алмазбек Атамбаев Шавкат Мирзиёев Абдулла Арипов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!