...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов Жанубий Корея Элчиси билан учрашди


20:13, 29.11.2017 Жамият
 1 859

Ўзаро учрашувда қатор соҳалардаги икки томонлама манфаатли келишувлар ҳамда йирик тижорат шартномаларини амалга ошириш муҳокама қилинди.

Бугун, 29 ноярь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Корея Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Квон Ён Уни қабул қилди.

Суҳбат давомида узоқ муддатли икки томонлама ҳамкорликнинг янги истиқболларини белгилаш имконини берган Ўзбекистон Президенти Шават Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи ҳамда юқори ва бошқа даражалардаги музокаралар якунлари юзасидан фикр алмашишди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, суҳбатда сиёсий, савдо-иқтисодий, молия-инвеститция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда эришилган ўзаро манфаатли келишувларни ҳамда икки мамлакат етакчи иқтисодий тизимлари ўртасида йирик тижорат шартномаларни босқичма-босқич амалга оширишнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22–24 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлган эди.

Ташриф доирасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техникавий ва бошқа соҳаларга оид умумий қиймати 10 миллиард АҚШ долларидан ортиқ 60 дан зиёд ҳужжат имзоланган ва 4,5 миллиард доллар тўғридан-тўғри инвестициялар келишувига эришилган эди. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Ин Абдулазиз Комилов Квон Ён У Ташриф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар