...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов БМТ вакили Петко Драганов билан учрашди


18:58, 11.08.2017 Жамият
 1 605

Мазкур учрашув жорий йилнинг ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида БМТ шафелигида бўлиб ўтадиган халқаро конференциянинг дебочаси ҳисобланади.

2017 йилнинг 11 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов “Марказий Осиё – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши” номли халқаро конференцияда иштирок этиш учун Тошкентга ташриф буюрган БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) раҳбари Петко Драганов билан учрашгани ҳақида хабар берилмоқда.
 
Суҳбат чоғида форум мавзуси юзасидан фикр алмашилди.
 
Таъкидланганидек, мазкур учрашув жорий йилнинг ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида БМТ шафелигида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё: бир ўтмиш ва бир келажак, барқарор ривожланиш ва ўзаро фаровонлик учун ҳамкорлик” номли халқаро конференциянинг дебочаси ҳисобланади. Мазкур тадбирга нафақат минтақа мамлакатлари, балки дунёнинг бошқа давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари, етакчи халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилинган ва улар ўз иштирокларини тасдиқлашди.
 
Учрашувда минтақа кун тартибининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:ТИВ БМТ Абдулазиз Комилов Петко Драганов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар