...
МЕНЮ
ONLINE TV

8 та оёқ билан туғилган чақалоқ 3 марта операция қилинди


16:28, 19.04.2017 Олам
 7 654

Унинг ортиқча оёқлари ошқозонида ривожланган. Болакай илк марта шифохонага олиб келинганида 2 ҳафталик эди.

Ҳиндистонда 8 та оёқ билан туғилган ироқлик 7 ойлик чақалоқ операция қилинди. Бу орқали жарроҳлар туғма нуқсон билан туғилган чақалоққа янги ҳаёт ҳадя этишди. Бу ҳақда “Indian Express” нашри хабар тарқатди.
 
Карам исмли чақалоққа полимелия ташхиси қўйилганди. Унинг ортиқча оёқлари ошқозонида ривожланган. Болакай илк марта шифохонага олиб келинганида 2 ҳафталик эди. Жарроҳлар барча хавф-хатарларни ўрганиб чиқиб, операцияни 3 босқичда амалга оширишга қарор қилишди.
 
Аввалига унинг ортиқча оёқлари олиб ташланди. Кейинги босқичда шифокорлар юрак қон-томир тизими устида жарроҳлик амалиётини ўтказишди. Учинчи босқичда яна ортиқча тана аъзолари олиб ташланди.
 
Жарроҳлар фақатгина ортиқча аъзоларни олиб ташламай, балки чақалоқнинг жисмоний нуқсонларини ҳам тўлдиришди. Карамнинг оёқ шакли, қадди тўғирланиб, олиб ташланган оёқ мушаклари ривожланмай қолган чап оёғига кўчириб ўтказилди.
 
Шифокорлар операциялар орасидаги танаффус муддати давомида чақалоқнинг саломатлигини доимий назорат қилиб туришди. Сўнгги жарроҳлик амалиёти ҳам муваффақиятли ўтиб, болакай соғлом ҳолатда уйга қайтди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ироқ Ҳиндистон Жарроҳлик амалиёти Туғма нуқсон 8 та оёқ билан туғилган чақалоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!