...
МЕНЮ
ONLINE TV

76 ёшли фуқаронинг уйидан 1,5 кг наша топилди


13:56, 21.05.2016 Жамият
 4 402

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан олиб борилган тинтувлар натижасида 1940 йилда туғилган фуқарога тегишли уйнинг омборхонасидан наша гиёҳванд моддаси топилган.

Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида Ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида 1940 йилда туғилган,  маҳаллий аҳолига мансуб фуқаронинг уйидаги  омборхонасида  1 килограмм 500 граммдан ортиқ миқдордаги наша гиёҳванд моддаси яшириб қўйилгани аниқланган. Топилган гиёҳванд модда далилий ашё сифатида олиб қўйилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноят  иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари  олиб борилмоқда.

Теглар:Наша Марихуана ИИВ Жиноят Гиёҳванд модда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар