...
МЕНЮ
ONLINE TV

400 йил олдин чўкиб кетган кема топилди


18:31, 25.09.2018 Олам
 3 329

Кема 1575 ва 1625 йиллар оралиғида фаолият юритгани айтилмоқда.

Археологлар ёши 400 лар атрофида бўлган кема топишди. Мазкур топилма Португалия пойтахти Лиссабон яқинидаги Касказ шаҳарчаси атрофидан маҳаллий археологлар томонидан топилди.
 
Ушбу кеманинг 1575-1625 йилларда савдо кемаси сифатида фаолият юритгани таъкидланмоқда. У Португалиянинг Жанубий Осиё мамлакатлари билан савдо-сотиқ, асосан зиравор олиб келиш билан шуғулланувчи кемаси эканлиги айтилмоқда. Унинг сиртидаги керамика, замбараклар ва зираворлар тасвири бундай тахминга келинишига сабаб бўлган.
 
У сув тубида тўрт аср қолиб кетган бўлишига қарамасдан анчагина яхши ҳолатда эканлиги диққатга сазовордир.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Португалия Лиссабон Касказ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!