...
МЕНЮ
ONLINE TV

2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш қандай амалга оширилади?


10:53, 26.12.2018 Жамият
 1 319

Дастур ижросининг ҳолати тўғрисидаги ахборотнинг ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини белгиланган тартибда таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
 
Қарор билан 2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури тасдиқланади.
 
Дастурга киритилган қонун лойиҳаларини (кейинги ўринларда қонун лойиҳалари деб аталади) ишлаб чиқиш бўйича асосий ижрочи сифатида белгиланган вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари:
 
2019 йилнинг 10 февралига қадар қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш режа-графикларининг белгиланган тартибда тасдиқланишини;
 
2019 йилнинг 15 февралига қадар режа-графиклар нусхаларини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилишини;
 
қонун лойиҳаларининг сифатли тайёрланишини, жамоатчилик ва мутахассислар иштирокида муҳокама этилишини, ҳар томонлама экспертизадан ўтказилишини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаши лозим.
 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
 
қонун лойиҳаларининг тайёрланиши, келишилиши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилиши юзасидан мувофиқлаштириш ишларини;
 
қонун лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизадан сифатли ўтказилиши, шунингдек, Дастурнинг ижросини мониторинг қилиб борилишини;
 
Дастур ижросининг ҳолати тўғрисидаги ахборотнинг ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини белгиланган тартибда таъминлайди.
 
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига  ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармасига юкланган. 

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар