...
МЕНЮ
ONLINE TV

2019 йилда 5 давлат Ўзбекистоннинг инвестиция бўйича асосий ҳамкори бўлади


16:26, 09.01.2019 Жамият
 4 086

Ўзбекистонга 4 миллиард 200 миллион доллар инвестиция олиб кириш режалаштирилган.

2019 йилда Россия, Хитой, Жанубий Корея, Малайзия ва Польша Ўзбекистонга инвестиция киритувчи асосий давлатлар сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳомжон Неъматов Халқаро пресс-клубда таъкидлаб ўтди.
 
“2019 йилда Ўзбекистоннинг инвестиция борасидаги энг фаол ҳамкорлари Россия, Хитой, Жанубий Корея, Малайзия ва Польша бўлиши кутилмоқда”, деди Илҳомжон Неъматов.
 
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Илҳомжон Неъматов 2019 йилда инвестиция киритиладиган асосий соҳалар ва олиб кириш режалаштирилган маблағ ҳақида маълумот берди.
 
“2019-йилда аниқ сармоя киритилиши керак бўлган соҳалар рўйхатини қилишда енгил саноат, таълим, соғлиқни сақлаш соҳасига алоҳида эътибор қаратдик. 2019 йил Ўзбекистонга 4 миллиард 200 миллион (доллар) олиб киришни режалаштирганимиз. Ҳозирга қадар 264 та лойиҳамиз тайёр.  Йил давомида уларнинг қатори ошади”, деди Неъматов.
 
Халқаро пресс-клубнинг “Инвестиция - иқтисодиёт драйвери, унинг юраги: ислоҳотлар, муҳим вазифалар ва муаммолар таҳлили” мавзусидаги анжуманида хориждан инвесторларни жалб қилиш учун амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Халқаро пресс-клуб Илҳомжон Неъматов инвестиция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар