...
МЕНЮ
ONLINE TV

2018 йилдан малака оширмаган ҳайдовчилар маъмурий жавобгарликка тортилади


09:03, 12.09.2017 Жамият
 6 186

Келаси йилдан янги ҳайдовчилик сертификати жорий этилади.

2018 йилнинг 1 январидан бошлаб юридик шахсларга тегишли автотранпорт воситаларини бошқараётган ҳайдовчилар икки йилда бир марта малака оширадилар. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Ҳайдовчиларга малака оширгани тўғрисида “Avtotest Report” МЧЖ ўқув комплексининг сертификати топширилади. 2018 йил 1 июлдан бошлаб юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини сертификатсиз бошқарган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий жавобгарлик жорий этилади. 
 
Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 4 сентябрда қабул қилинган “Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида ўз аксини топган.
 
Бу қарор орқали йўл ҳаракати, фуқаролар ҳаётининг  хавфсизлиги таъминланади, ЙТҲдан огоҳлантириш чора-тадбирларини кучайтирилади.
Дурдона Расулова 

Теглар:Сертификат Автотранспорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар