...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳарбийларга ҳар ойнинг бир кунида шахсий машинадан фойдаланиш чекланди


16:25, 17.07.2018 Жамият
 3 351

Мудофаа вазирлигида ҳар ойнинг тўртинчи душанба куни “Автомобилсиз кун” деб эълон қилинди

Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда ҳар ойнинг тўртинчи ҳафтасининг душанба куни “Автомобилсиз кун” деб эълон қилди. Эндиликда ҳарбий хизматчилар шу куни шахсий автотранспорт воситаларисиз ҳарбий хизматга келади.
 
Мудофаа вазири вазирлик қўшинларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини ташкил этиш ва амалга ошириш тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш тўғрисидаги буйруқни имзоланган.
 
Эндиликда вазирлик тизимидаги ҳарбий автотранспорт воситалари видеорегистраторлар билан жиҳозланади,  йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида қоидабузарликларнинг олдини олиш мақсадида уларни қўллаш бўйича норматив тартиб белгиланади. 
 
Шунингдек,  ҳарбий хизматчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларини қасддан бузганлар бўйича жавобгарлик кучайтирилади.  Мудофаа вазирлигида йўл ҳаракати соҳасидаги маъмурий қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотларни зудлик билан расмийлаштириш ва кўриб чиқишнинг электрон тизими яратилади.
Санжар Жўра

Теглар:Мудофаа ҳарбий автотранспорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар