...
МЕНЮ
ONLINE TV

2016 йилда биз кутаётган 10 та Голливуд блокбастери


13:37, 31.03.2016 Кино
 4 572

Жорий йилда сиз кутган ва кутмаган фильмлар катта экранларга чиқади

Голливудда яратиладиган шундай фильмлар борки,  уларни томошабинлар севиб томоша қиладилар.Ҳар йили Голливудда турли хил жанрдаги фильмлар яратилади. Улар  хоҳ комедия,  хоҳ даҳшатли,  хоҳ жангари жанрларда бўлсин кинотеатрлар ҳар доим томошабинларга тўла. 

Голливуд блокбастерлари – бу катта бюджетга эга бўлган фильмлар. Бундай фильмларнинг катта экранларга чиқишини миллионлаб томошабинлар интизорлик билан кутадилар. 

Қуйида 2016 йилда чиқадиган 10та асосий блокбастерларни эътиборингизга ҳавола этамиз. 
 
“Алиса кўзгу орти мамлакатида” (Alice Through the Looking Glass)



Премьера: 26.05.2016
Режиссёр: Жеймс Бобин
Жанри: саргузашт, фантастика
Фильм шиори: “Баҳор – ақлдан озиш учун айни пайт”.

Мазкур фильм “Алиса Мўжизалар мамлакатида” фильмининг давоми ҳисобланади. Фильмда бош ролларни Миа Васиковска, Жонни Депп, Хелена Бонэм Картер, Энн Хэтэуэй ва Саша Барон Коэн ижро этган. 

Бу сафар бош қаҳрамон замонлар аро саёҳатга йўл олади.  Алиса дўстини қидириб йўлга чиқади ва уни кутилмаган воқеалар, ёрқин кашфиётлар кутиб туради. 
 
“Оппоғой ва овчи 2” 
 

Премьера:22.04.2016
Режиссёр: Седрик Николя-Троян
Жанри: саргузашт, жангари
Бош ролларда: Крис Хемсворт, Шарлиз Терон, 
Эмили Блант

Равенна ва унинг опаси,  муз қироличаси Фрейя дунёни эгаллашга тайёрланаётган пайтда, овчи Эрик Оппоғойга Равеннани ва бошқа ёвуз мақсадли кимсаларни йенгишга ёрдам беради.  
“Юлдузли саргузаштлар: Чексизлик” (Star Trek Beyond) 
 

Премьера: 21.07.2016
Режиссёр: Жастин Лин
Жанри: жангари,  илмий фантастика
Бош ролларда: Крис Пайн, Закари Куинто,
Зои Салдана, Идрис Эльба

“Энтерпрайз” фазовий кемасининг капитан Жеймс Кирк бошчилигидаги экипажи номаълум ўзга сайёраликларнинг ҳужумига учрайди. Кема яксон қилинади, экипаж аъзолари эса номаълум сайёрага ташлаб кетилади.  Бу ерда улар бошқа шафқатсиз душманга дуч келадилар. 
 
“Ғазабдор қушлар” (Angry birds) 
 

Премьера: 12.05.2016
Режиссёр: Клей Кейтис, Фергал Рейли
Жанри: комедия, саргузашт
Фильмда овоз берувчилар: Жейсон Судейкис,
Жош Гэд, Майя Рудольф, Дэнни Макбрайд

“Angry birds” машҳур ўйинлари асосида фильмлар суратга олиниши давом этади. Фильм машҳур компьютер ўйини персонажлари бўлмиш қушлар ва чўчқаларнинг қарама-қаршилиги қандай бошлангани ҳақида ҳикоя қилади. Бундан ташқари, севимли қаҳрамонларнинг бир қанча сирлари очилади. 

Мультфильмнинг бош қаҳрамони Ред – қизил қуш ҳисобланади. У полапонлигиданоқ ғазабдор эди. Шунинг учун, суд уни ғазабни жиловлаш дарсига беришга қарор қилади. Ғазабдор қушлар яшайдиган оролга чўчқачалар сузиб келиб, барча қолган тухумларни ўғирлаганларидан сўнг, ғазабдор қушлар жамоаси ва чўчқачалар ўртасида қарама-қаршилик бошланади.
 
“Уруш санъати” (Warcraft)
 

Премьера: 26.05.2016
Режиссёр: Данкан Жонс
Жанри: фантастика, саргузашт
Бош ролларда: Бен Фостер, Трэвис Фиммел, 
Пола Паттон, Доминик Купер, Тоби Кеббелл, 
Роберт Казински

Бу ўйин ихлосмандлари учун ҳақиқий совға.  Штормграднинг асрлар давомида бузилмай келган девори ва сеҳр-жоду одамларни турли хил ҳужумлардан асраб келди. Лекин, минг йиллар олдин мағлуб бўлган ва унутилган ёвузлик қайтадан уйғонади. Шу тариқа, фильмнинг асосий воқеалари бошланади.  

“Варкрафт” учун бош ролга Колин Фаррел таклиф қилинади. Лекин,  кейинчалик бош рол Доминик Куперга насиб этди. 
 
“Мустақиллик куни: Уйғониш” (Independence Day: Resurgence)
 

Премьера: 23.06.2016
Режиссёр: Роланд Эммерих
Жанри: фантастика, жангари
Бош ролларда: Лиам Хемсворт, Жефф Голдблюм
Билл Пуллман, Жадд Хирш, Вивика Фокс, 
Брент Спайнер, Шарлотта Генсбур, Жесси Ушер
Майка Монро, Сила Уорд.

Фильмдаги воқеалар биринчи қисмдаги воқеалардан 20 йил ўтиб содир бўлади. 1996 йилги ҳужумлардан кейин тўлиқ тикланмаган Ер сайёрасида ўзга сайёраликларнинг технологиясини ўзлаштирган янги авлод пайдо бўлади. Мазкур технологиялардан фойдаланган ҳолда сайёра одамлари Ерни ҳимоя қиладиган дастур яратадилар. Лекин, бу ҳам янги ҳужумлардан уларни тўлиқ ҳимоя қила олмайди. Фақат бир қатор қаҳрамонларнинг жасурлиги туфайли босқинчилар мағлуб этилади. 
“Жаҳаннам” (Inferno)
 
 
Премьера: 13.10.2016
Режиссёр: Рон Ховард
Жанри: триллер
Бош ролларда: Том Хэнкс, Фелисити Жонс.

“Инферно” триллерида профессор Роберт Ленгдон Италия шифохоналаридан бирида, хотирасини буткул йўқотган ҳолда ҳушига келади. Маҳаллий врач Сиенна Брукс Робертга ёрдам бермоқчи бўлади. Бундан ташқари, Сиенна ўлим тарқатувчи вирусни тўхтатишга ҳаракат қилади.
 
“Х” одамлар: Охирзамон” (X-Men: Apocalypse)
 

Премьера: 19.05.2016
Режиссёр: Браян Сингер
Жанри: фантастика, жангари, саргузашт
Бош ролларда: Жеймс Макэвой, Майкл Фассбендер, Женнифер Лоуренс, Николас Холт ва Оскар Айзек.

Сивилизация яратилгандан буён унга Яратганга итоат этгандек сиғиндилар. Апокалипсис –  биринчи ва энг қудратли мутант ҳисобланади. У бошқа мутантларнинг кучини ўзида жамлаб,  ўлмайдиган ва енгиб бўлмас мутантга айланди.  Рейван Икс профессорлари ёрдамида буюк душманни тўхтатиш ва инсониятни тўлиқ йўқ бўлиб кетишдан асраб қолиш учун жангга кирди.
 
“Тарзан афсонаси” (The Legend of Tarzan) 
 

Премьера: 30.06.2016
Режиссёр: Дэвид Йейтс
Жанри: саргузашт,  жангари
Бош ролларда: Александр Скарсгард ва Марго Робби.

Жорий йилнинг яна бир кутилган фильми.  Жон Клейтон бутун дунёга “маймун-одам” Тарзан сифатида машҳур. Лондондаги ҳаёт тарзига мослашиб кетгандан бир неча йил ўтиб, Тарзанга қиролича Виктория томонидан топшириқ берилади. Унга кўра, Тарзан Конгога бориб,  у ердаги вазиятни билиб келиши керак. У Жорж Вашингтон Уилямс билан биргаликда Конгони ҳарбий раҳбар қўлидан озод этишга боради. 
 
“Бен Гур”
 
 
Премьера:12.08.2016
Режиссёр: Темур Бекманбетов.
Жанри: пеплум
Бош ролларда: Жек Хьюстон  ва Тоби Кеббелл

Биз жорий йилда 1959 йилги фильмнинг қайта ишланган талқинини кўрамиз. Ўз дўсти томонидан сотилган Бен Гур қулликдан халос бўлиб қайтади ва қасдини олади. 
Руслан Сулаймонов

Теглар:Премьера Голливуд фильм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!