...
МЕНЮ
ONLINE TV

15 йил қидирувда бўлган гиёҳвандлик воситалари “сотувчиси” ушланди


10:33, 04.11.2017 Жамият
 6 590

Дилором Усмоновага нисбатан 2002 йил 1 июнь куни Шайхонтоҳур туман ИИБ Тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган эди...

Аввалроқ 19 ёшли йигит ёнида бир неча грамм гиёҳвандлик моддаси олиб юрганида қўлга олингани ва тегишли тартибда жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мақолада унинг ёш эканлиги, тегишли тартибда жазо олганидан сўнг унинг тақдири рисоладагидай кечмаслиги мумкинлиги ҳақида хавотир билдирганди. Энди эса...
 
Тошкент шаҳар ИИББнинг расмий сайтида гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш жиноятига қўл урган аёл қидирув эълон қилинганига 15 йил тўлганида қўлга олингани ҳақидаги хабар эълон қилинди. Аниқроғи...
 
2017 йилнинг 30 октябрь куни, Шайхонтоҳур тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) жиноятини содир этганлиги учун 2002 йил 1 июнь куни Шайхонтоҳур туман ИИБ Тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Усмонова Дилором Каримовна ушланди.
 
Хабарда таъкидланишича, ҳозирда Усмонова Дилором Каримовнанинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. Демакки, қонун ҳукмидан 15 йил давомида яшириниб юрган аёлнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
 
Шу ўринда савол туғилади... Қидирувдаги аёл қўлга тушса тегишли тартибда жазога тортилишини билгани ҳолда қандай “кун кечирган” экан? Бу ва бу каби саволларнинг адоғи йўқ...
 
Ҳуқуқ-тартибот органлари жиноятчиликни фош этиш билан бирга унинг қандай асоратлари жамиятга зарар келтириши мумкинлиги ҳақида ОАВлари орқали тушунтириш ишларини олиб боришига умид қиламиз.
 

Теглар:Тошкент шаҳар ИИББ Шайхонтоҳур туман ИИБ Қидирувдаги жиноятчи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар