...
МЕНЮ
ONLINE TV

10 йил яшириниб юрган жиноятчи Тошкент вилоятида қўлга олинди


17:07, 08.11.2018 Олам
 16 127

Қотилликни амалга оширган шахс Тожикистон фуқароси бўлган.

Қозоғистон Ички ишлар ходимлари 10 йил аввал содир этилган қотиллик учун қидирилаётган Тожикистон фуқаросини Ўзбекистонда қўлга олди. Бу ҳақда “Казинформ” хабар бермоқда.
 
“Туркистон вилояти Ички ишлар департаменти ходимлари қотиллик учун халқаро қидирувга берилган Тожикистон фуқаросини қўлга олиш операциясини муваффақиятли тамомладилар”, деган Қозоғистон ИИВ вакили Алмас Садубаев.


 
Таъкидланишича, қўлга олинган шахс 10 йил яшириниб юришга муваффақ бўлган.
 
“Жиноятчининг қаердалиги ўзбек ҳамкасблар томонидан маълум қилинди. Икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот ҳимоячиларининг яқин ҳамкорлиги натижасида у Тошкент вилояти ҳудудида қўлга олинди. Энди жиноятчи тегишли жазони олади”, деб қўшимча қилган Алмас Садубаев.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қотиллик Тошкент вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!