...
МЕНЮ
ONLINE TV

1 январдан Ўзбекистонда қандай тақиқлар кучга кирди?


17:27, 02.01.2019 Жамият
 17 722

Аввалроқ, 2019 йил 1 январдан кузатилаётган Ўзбекистон қонунчилигига оид ўзгаришлар ҳақида маълумот берган эдик. Хабарингиз бор, мамлакатда солиқ, соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларида бир қатор янгиликлар рўй бермоқда. Булар орасида тақиқлар ҳам мавжуд. “Ҳуқуқий ахборот” канали 1 январдан кучга кирадиган тақиқлар ҳақида маълумот берди.
 
2019 йил 1 январдан бир қатор тақиқлар кучга киради.
 
Масалан, эндиликда полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг нархини товарлар нархига қўшиш, шунингдек, уларни ўз тан нархидан паст нархларда сотиш, қалинлиги 40 микрондан кам бўлган полимер плёнкали пакетларни ишлаб чиқариш, полимер плёнкали пакетларни олиб кириш тақиқланади.
 
Бундан ташқари якка тартибдаги тадбиркорлар қурилиш материаллари, цемент, шифер, ёғоч ва ёғоч маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғуллана олмайди. Ушбу маҳсулотларни сотиш учун албатта юридик шахс ташкил этиш лозим.
 
Алюминий (пластик) профилдан эшик, дераза ва бошқа буюмлар тайёрлаш, автотранспорт воситаларини ювиш каби фаолият турлари билан шуғулланиш учун ҳам албатта юридик шахс ташкил этиш лозим бўлади.
 
Таъкидлаб ўтиш лозимки, мазкур ўзгартиришларга сабаб бўлган энг муҳим жиҳат тадбиркорлар томонидан солиқдан қочиш учун турли қонун бузилиши ҳолатларига йўл қуйилганлигидир. Хусусан, автотранспорт воситаларини ювиш фаолиятини ташкил этган тадбиркорлар қўлида амалда ўнлаб шахслар ишлайди. Лекин ушбу тадбиркор ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтгани сабабли, улар аслида тўлаши керак бўлган солиқнинг ярмини ҳам тўламайдилар.
 
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ якка тартибдаги тадбиркорлик жисмоний шахс томонидан амалга оширилади. Бунда ЯТТ 3 кишигача шахсни ёллаши мумкин.
 
Яъни, моҳиятан ҳам юқорида кўрсатиб ўтилган фаолият турлари билан ЯТТ шуғуллана олмайди. Масалан, маълумотларга кўра, алюминий (пластик) профилдан эшик, дераза ва бошқа буюмлар тайёрлаш билан шуғулланувчи цехда ўртача 5 ‒ 15 киши фаолият юритади.

Теглар:1 январь 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар