...
МЕНЮ
ONLINE TV

1 август куни транспорт ҳаракати чекланадиган кўчалар рўйхати эълон қилинди


16:05, 26.07.2016 Жамият
 6 533

1 август куни олий ўқув юртларига киириш имтиҳонлари ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳридаги айрим серқатнов кўчаларда транспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,  Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси  2016 йилнинг  1  август куни пойтахт Тошкентдаги олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари ўтказилиши муносабати билан  соат 06.00дан то тест синовлари тадбири тугагунига қадар қуйидаги кўчалар бўйлаб барча турдаги транспорт воситалари  ҳаракати чекланишини маълум қилди.
 
Олмазор туманида:
 
· Университет кўчаси бўйлаб Форобий кўчасидан Талабалар кўчасига қадар;
 
· Шифокор 1-тор кўчаси бўйлаб Шифокор кўчасидан ТХАЙга қадар
 
Мирзо Улуғбек туманида:
 
· Қори Ниёзий кўчаси бўйлаб Ниёзбек йўли кўчасидан Осиё кўчасига қадар;
 
Шайхонтоҳур туманида:
- Пахтакор кўчаси бўйлаб;
 
Учтепа туманида:
 
· Решетов кўчаси бўйлаб Уйғур кўчасидан Б. Носиров кўчасига қадар;
 
Яккасарой туманида:
 
· Шоҳжаҳон кўчаси бўйлаб Аския кўчасидан Имом-ат-Термизий кўчасига қадар;
 
· Братислава кўчаси бўйлаб Шота Руставели кўчасидан Юсуф Хос Ҳожиб кўчасига қадар;
 
· Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси бўйлаб Братислава кўчасидан Боғтепа кўчасига қадар;
 
Миробод туманида:
 
· Шаҳрисабз кўчасининг Тарас Шевченко кўчасидан Амир Темур шох кўчасига қадар.
 
Тошкент шаҳар ҳокимиятининг маълум қилишича, тест синовлари бўлиб ўтадиган бошқа жойларда ҳам вазият тақозо этганда, транспорт ҳаракати  вақтинча чекланиши мумкин.

Теглар:Тошкент шаҳар ҳокимияти Йўл ҳаракати хавфсизлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар