...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Звезда” телеканали ходими депорт қилинди


19:34, 28.11.2017 Олам
 4 344

Икки журналист шу куннинг ўзида, кейинги самолёт орқали Москвага жўнатиб юборилган.

Молдава Республикасининг Чегара полицияси матбуот хизмати вакили Раиса Новицкининг хабар беришича, Кишинёв халқаро аэропортида “Звезда” телеканали ходими Алексей Самолётов ва Россия телерадиоканали продюсери Марина Сафронова тўхтатиб қолиниб, уларнинг мамлакатга киришига рухсат берилмаган.

Hoursnews нашрида айтилишча, бу фуқароларнинг Молдовага кириши таъқиқланган.

Икки журналист шу куннинг ўзида, кейинги самолёт орқали Москвага жўнатиб юборилган.

Бу таъқиқ ким томонидан ва нима учун қўйилганини Новицки, журналистлар мамлакатга ташрифларидан кўзланган мақсадларини баён қилмаганликлари билан изоҳлаган, холос.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Алексей Самолётов Россия телерадиоканали Продюсер Марина Сафронова Молдовия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!