...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тошкент зилзиласи”га 50 йил тўлиши муносабати билан журналистлар 9 балли зилзилага гувоҳ бўлишди


16:29, 23.04.2016 Жамият
 8 869

1966 йилда рўй берган зилзила оқибатида 1.5 миллионлик Тошкент аҳолисидан 300 минг нафари бошпанасиз қолган эди. Шаҳар уч ярим йил деганда қайта қурилди.

Зилзила юз берган маҳал ўзимизни қўярган жой тополмаймиз. Кўз ўнгимиздан бутун ҳаётимиз худди кино тасмасидек ўтади. Дунёнинг турли бурчакларида бўлаётган табиий офатлар, ёнғин, сув тошқинлари, зилзилаларни ТВ орқали кўриб, газета ва журналлар, интернет-нашрлари орқали ўқиб тинч ва осуда юртда яшаётганимизда шукрона келтирамиз.

Кексалар 1966 йилги “Тошкент зилзиласи”ни яхши эслашади. Бундан роппа роса 50 йил аввал 26 апрель куни, соат тонгги 05:23 да кучли ер силкиниши қайд этилган. Ўшанда Тошкентда истиқомат қилаётган 1.5 миллион аҳолидан 300 минг нафари бошпанасиз қолганди. Уч ярим йил деганда Ташкент шаҳри қайта қурилди. Янги турар-жой бинолари, зилзилага бардошли кўп қаватли уйлар барпо этилди.



Истиқлол йилларида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ислоҳотлар – ислоҳот учун эмас, ислоҳотлар – инсон ва унинг манфаатлари учун”, деган олий ғояни илгари сурди. Хусусан, инсонлар ҳаётини сақлаш, уларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини муҳофаза қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бу йўлда қатор қонунлар ва қарорлар қабул қилинди. 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил этилди. Фуқаро муҳофазасини кучайтириш йўлидаги фаолиятлар кенгайтирилди.

Жорий йил “Тошкент зилзиласига” 50 йил тўлиши муносабати билан 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси институтида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун ўқув-семинари бўлиб ўтди. Унда Фавқулодда вазиятлар вазири биринчи ўринбосари Комилжон Арипов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси А.Ғ.Мавлонов номидаги Сейсмология институти директори ўринбосари Аҳмаджон Тўйчиев, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси вакили Шамиль Ҳакимов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти профессори Турсунбой Рашидов иштирок этиб, бугунги кунда Ўзбекистонда фуқаро муҳофаза йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, шаҳарларнинг сейсмик жойлашуви, қурилаётган янги биноларнинг зилзилага бардошлигига нуқтайи назаридан ОАВ вакилларининг саволларига жавоб бердилар.



Ўзбекистон Республикаси Фавқуллодда вазиятлар вазирлиги ва Бирлашган миллатлар ташкилотининг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастури ҳамкорлигида ташкил этилган ўқув-семинари давомида Ўзбекистонда фавқулодда вазиятларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилиб, энг сўнгги русумдаги техникалар, асбоб-ускуналар намойиш этилди. Семинар сўнгида журналистлар Фуқаро муҳофазаси институтида жойлашган Зилзилалар тарихи музейида бўлиб, Ўзбекистонда содир бўлган энг кучли зилзилалар ва улар олиб келган талофатлар ҳақида суратлар ҳамда музейда сақланаётган буюмлар орқали маълумот олишди.







Мазкур бинода Бирлашган миллат ташкилоти Тараққиёт дастури ташаббуси зилзилани симуляция қилиш ускунаси ўрнатилган бўлиб, ушбу ускуна 9 балгача бўлган зилзилани юзага келтириш имкониятига эга. Журналистлар ускунадан фойдаланиб, 9 баллик зилзилада бино қандай ҳолатга тушишига ўз кўзлари билан гувоҳ бўлишди. Ўқув-семинари сўнгида ОАВ вакилларига махсус сертификат топиширилди.

Теглар:Зилзила Фавқулодда вазиятлар вазирлиги БМТ Тараққиёт дастури ОАВ Фуқаро муҳофазаси институти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар