...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тирилиш. Эртўғрул”нинг продюсери шахсий самолётида Ўзбекистонга келиши сабаби нима?


00:02, 16.10.2018 Жамият
 10 867

Меҳмет Бўздоғ Истанбулдан Тошкентга ўз шахсий самолётида келган.

Туркиялик киноижодкорлар томонидан 2014 йилдан буён суратга олиб келинаётган “Тирилиш. Эртўғрул” сериалининг томошабинлар сони кун сайин ортиб бормоқда. Дунёнинг 50 мамлакатида турк, инглиз, рус, француз, немис, хитой, корейс, япон тилларига таржима қилинган ушбу сериал бир неча ойдирки Ўзбекистон телеканаларида ҳам энг кўримли сериаллар қаторига қўшилди.
 
Сериал продюсери ва сценарий муаллифи Меҳмет Бўздоғ бугун, 15 октябрь куни ўз жамоаси билан Ўзбекистонга ташриф буюрди. У Истанбулдан Тошкентга ўз шахсий самолётида келган.


 
Меҳмет Бўздоғ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков билан учрашув ўтказди. Шундан сўнг, санъатшунослар, журналистлар иштирокида Халқаро пресс клубнинг чой устидаги Матбуот анжуманида қатнашди.
 
Меҳмет Бўздоғ журналистлар билан мулоқотга киришар экан, Ўзбекистон заминида туғилиб вояга етган ва Чингизхон қўшинларига қарши мардонавор курашган Жалолиддин Мангуберди шахсига нисбатан ҳурмати чексиз экани, у ҳақида фильм суратга олиш устида иш бошлаши ва шу боис Ўзбекистон тарафи билан музокаралар учун Тошкентга келганини очиқлади.
 
2014 йилнинг 10 декабридан TRT телеканали орқали эфирга узатилиб келинаётган “Тирилиш. Эртўғрул” сериалида бир неча бор Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари ҳақида сўз боради. Унда фильм қаҳрамонлари Самарқанд ва Бухорони муқаддас шаҳарлар деб атаб, Чингизхон бу шаҳарларни ёқиб кул этгани айтилади.
 
Сериалда туркий халқларнинг ўзаро қардошлигига алоҳида эътибор қаратилган. Ота ва ўғил муносабатларидаги ҳурмат, оилага, юртга, дўстликка садоқат моҳирона кўрсатилган. Муқаддас Ислом динининг софлиги, уруш ва ёвузликка, бегуноҳларнинг қони тўкилишига қаршилиги тасвирланган.


 
Йиғилишда Жалолиддин Мангуберди фильми бўйича олиб борилаётган келишувлар ўз натижасини берса, фильм Ўзбекистонда суратга олиниши, унда ўзбекистонлик актёрлар ҳам роль ижро этиши айтилди. 

Теглар:Меҳмет Бўздоғ Тирилиш. Эртўғрул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар