...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тангем” Мирзиёевнинг рафиқаси билан тушган суратини Instagram’га жойлаштирди


17:23, 27.11.2017 Олам
 30 428

Шавкат Мирзиёев ва унинг турмуш ўртоғи Зироатхон Ҳошимова шарафига ташкил этилган маросимда актриса Ли Ён Э иштирок этганди.

Ўтган ҳафтанинг 22-24 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикасига амалга оширган давлат ташрифи давомида “Сарой жавоҳири” сериали бош қаҳрамони, Тангем роли ижрочиси Ли Ён Э билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Шавкат Мирзиёев ва унинг турмуш ўртоғи Зироатхон Ҳошимова шарафига ташкил этилган маросимда актриса Ли Ён Э иштирок этганди. Актрисанинг Президент Мирзиёев билан сўрашаётгани тасвирланган суратлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган эди.
 
Орадан кўп ўтмай, актриса Ли Ён Э Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг турмуш ўртоғи Зироатхон Ҳошимова ҳамда Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Иннинг рафиқаси Ким Жонсук билан тушган суратини Instagram’даги шахсий саҳифасига жойлаштирди.
 
Ушбу сурат айни дамда ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалмоқда. Корея ОАВларининг ёзишича, Мирзиёевнинг рафиқаси Зироатхон Ҳошимова Ўзбекистонда ҳам намойиш этилган “Сарой жавоҳири” корейс сериалининг мухлиси.
 
Маълумот учун, ушбу сериал 2006 йилда “ТВМ” телеканалида рус тилида, сўнг “Ўзбекистон” телерадиоканалида ўзбек тилида намойиш этилган.

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга ташрифи Ўзбекистон-Жанубий Корея Ли Ён Э 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!