...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Қамчиқ” довонида Spark жарликка ағдарилиши натижасида 25 яшар қиз вафот этди


11:08, 11.08.2016 Жамият
 6 919

Йўл транспорт ходисаси натижасида автомашинадаги 1 нафар йўловчи воқеа жойида вафот этиб, ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати олишган.

7 август, якшанба куни “Қамчиқ” довонида Spark автомобили йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, сўнг жарликка қулаши натижасида 25 ёшли наманганлик йўловчи вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Гап шундаки, А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлидаги “Қамчиқ” довонининг 229 (152) кмда “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган Spark русумли (давлат рақами 01В 698 WА) автомашина ҳайдовчиси йўлнинг бир томонлама қатнов қисмида бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилган ва автомобиль йўл четига – жарликка ағанаган.
 
Ўша куни тонги соат 05:32да Автойўл диспетчерининг берган бирламчи маълумотига кўра “Қамчиқ” қидирув-қутқарув махсус бошқармаси офицери А.Хусенов бошчилигида 7 кишидан иборат шахсий таркиб зудлик билан воқеа содир бўлган жойга этиб бордилар.
 
Йўл транспорт ходисаси натижасида автомашинадаги 1 нафар йўловчи воқеа жойида вафот этиб, ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати олишган.  Тезкор амалга оширилган қутқарув тадбирида жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди ва 4 кишининг ҳаёти сақланиб қолинди, дейилади хабарда.
 
Йўл транспорт ходисаси оқибатида вафот этган йўловчи Наманган вилояти Поп туманида 1991 йилнинг 6 январида туғилган Абдураҳимова Мафтунахон Иброҳимовна бўлган.
 
Фурсатдан фойдаланиб, марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига туҳририятимиз номидан таъзия билдирамиз. 

Теглар:ЙТҲ Қамчиқ довони ФВВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар