...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон темир йўллари” Янги йил муносабати билан чипталарга чегирмалар белгилади


11:28, 18.12.2016 Жамият
 6 125

Ўзбекистоннинг ички йўналишларида йўл чипталарни харид қилиш учун 50 фоизлик имтиёз белгиланди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғига асосан, таълим муассасалари талаба-ўқувчиларини 2016 йилнинг 28 декабридан 2017 йилнинг 10 январига қадар қишки таътилга чиқариш белгилангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ўзбекистон Республикасининг ўрта-махсус таълим ва олий ўқув юртларида таҳсил олаётган ёшларни рағбатлантириш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2016 йил 28 декабрдан 2017 йил 10 январгача эълон қилинган қишки таътил вақтида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ўқувчи ва талабаларга белгиланган чегирмалар тўғрисида маълум қилди.
 
Маълумотларга қараганда, Янги йил муносабати билан қишки таътилга чиққан талабалар ва ўқувчилар учун Ўзбекистоннинг ички йўналишларида йўл чипталарини харид қилиш учун 50 фоизлик имтиёз белгиланди.
 
Поезд қатновлари ва чипта харид қилиш билан боғлиқ саволлар юзасидан қўшимча маълумот олиш учун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 1005 қисқа рақамига мурожаат қилиш мумкин. Маълумотхона узлуксиз ишлайди.
Сумбула

Теглар:Ўзбекистон темир йўллари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар