...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон-24” телерадиоканалининг раҳбарияти тайинланди


16:56, 29.05.2017 Жамият
 6 406

Телеканал кун бошланишида турли мавзуларда, кун бўйи мавзулар тематикаси бўйича ахборот беради.

Ўзбекистон МТРК таркибида ташкил этилаётган янги “Ўзбекистон-24” информацион телерадиоканалида умуман қўшиқ қўйилмайди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” сайтига ишончли манбаларимиз хабар берди.
 
Маълум бўлишича, телерадиоканал орқали туну кун ахборот узатилади.
 
Телерадиоканал раҳбарлар таркиби ҳам тасдиқланган. Унга кўра, узоқ йиллардан буён “Таҳлилнома” кўрсатувида муҳаррир ва бошловчилик қилган Озод Ҳамидхўжаев 256 кишилик янги таркибга раҳбарлик қилади. Унга радиоканал тизимида ўринбосар сифатида “Шарқ” НМКда турли лавозимларда хизмат қилган Улуғбек Раҳимов фаолият олиб боради.
 
Телеканал кун бошланишида турли мавзуларда, кун бўйи мавзулар тематикаси бўйича ахборот беради. Тунда ҳам умумий маълумотлар узатилади.
 
Радиоканал телеканал дастурларига мувофиқ равишда ишлаши кўзда тутилган бўлиб, радиоканалда ҳам кўнгилочар дастурлар бўлмайди. Ҳар йигирма дақиқада ахборот ва орада ўн-ўн беш дақиқа қисқа, тематик  эшиттиришлар радио тингловчиларга ҳавола этилади.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Ўзбекистон МТРК Ўзбекистон-24 Радиоканал Телеканал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар