...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Оскар” мукофоти учун Гитлер ҳақидаги комедия номзод бўлиши мумкин


18:54, 05.08.2016 Олам
 6 795

Адольф Гитлер ҳақидаги фильда нацистлар етакчиси замонавий ўтган асрдан замонавий Берлинга тушиб қолади.

Германияда АҚШнинг “Оскар” мукофоти учун картиналар шорт-листи эълон қилинди. Мазкур фильмлардан бири “Чет тилидаги энг яхши филм” номинациясига тавсия этилади. Бу ҳақда “Technewsbase.com” хабар берди
 
Қисқа рўйхат саккизта фильмдан иборат. Жумладан, нацистлар етакчиси Адольф Гитлер ҳақидаги “У яна шу ерда” номли сатирик комедияси ҳам рўйхатдан ўрин олган. Унда нацистлар фюрери ўтган асрдан замонавий Берлинга тушиб қолади ва ўзининг телешоусига эга бўлади. 
 
Рўйхатда “Анна Франк кундалиги” картинаси ҳам бор. Унда германиялик аёл оиласи билан нацистлардан қочиб Голландияда яширинади.
 
Бундан ташқари,  шорт-листда урушдан кейинги Германиянинг бош прокурори ҳақида ҳикоя қилувчи “Давлат Фриц Бауерга қарши” фильми ҳам бор. 
 
Маълумотларга қараганда, “Оскар” мукофоти учун айнан қайси кинокартина номзод бўлиши 25 август куни аниқ бўлади.  

Теглар:Германия Оскар Адольф Гитлер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!