...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Мард ўғлон” лауреатлари Олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилинадилар


12:05, 23.11.2017 Жамият
 4 654

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 22 ноябрдаги 3402-сонли Қарорига биноан “Мард ўғлон” Давлат мукофоти таъсис этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 22 ноябрдаги 3402-сонли Қарорига биноан “Мард ўғлон” Давлат мукофоти таъсис этилди.
 
Ўқиш жараёнида, ижтимоий фаоллиги ва иқтидори билан ўз тенгдошларига намуна бўла олган, фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш тизимларида муваффақиятга эришган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигитлар 30 июнь — “Ёшлар куни”да Давлат мукофоти билан тақдирланадилар.
 
Мукофотга номзодлар Президент ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича Комиссия томонидан кўриб чиқилади. Номзодлар Ёшлар Иттифоқининг Марказий Кенгаши, шунингдек, маҳаллий Ёшлар Иттифоқи кенгашлари розилиги билан Жоқарғы Кенгес вакили, Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимлари томонидан тавсия қилиниши мумкин.
 
Мукофот мамлакат раҳбари қарори асосида тақдим этилади. “Мард ўғлон” мукофоти лауреатлари энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараварида пул мукофоти билан тақдирланадилар ва олий таълим муассасаси бакалавриат ва магистратурасига имтиҳонсиз қабул қилинади.  Шу билан бирга мукофотланган йигитлар кўкрак нишони билан тақдирланадилар.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Давлат мукофоти Президент қарори Мард ўғлон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар