...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Мандат”ни 15 кун кутиб чарчаганлар ўқисин! Энди тест жавоблари тез чиқади!


09:14, 17.11.2017 Жамият
 6 625

Президентнинг 16 ноябрдаги қарорига асосан янги тизим жорий этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган қарорга асосан Ўзбекистонда 2018 йилдан бошлаб тест синовлари натижалари тест ўтказилган куннинг эртасигаёқ эълон қилиниши белгиланган.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорининг 1-бандида 2018–2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасасига қабул қилиш бўйича кириш тест синовларини 1 августдан 15 августгача бўлган даврда ўтказилиши кўрсатиб ўтилган.
 
Бундан ташқари, кириш тест синовлари натижаларини тест ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилиш ҳам белгиланди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Президент қарори Тест синови ДТМ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар