...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Итнинг боласи”. Фаластин раҳбари АҚШлик қайси амалдорни ҳақорат қилди?


09:04, 21.03.2018 Олам
 4 711

Аббос Бош вазир Рамий Ҳамдаллоҳга уюштирилган бомба ҳужумида ХАМАСни айблади

Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос оммавий чиқиш вақтида Иордан дарёсининг оккупация қилинган Ғарбий соҳилларидаги яҳудийларни қўллаб-қувватлашда Исроилдаги АҚШ элчиси Дэвид Фридманни айблаб, уни “итнинг боласи” деб атади. Бу ҳақда “The Guardian” хабар бермоқда.
 
“Тель-Авивдаги Америка элчиси кўчманчи ва итнинг боласи”, дейди Аббос сафдошлари бўлмиш ФАТҲ ҳаракати етакчилари олдидаги чиқишда.
 
Маълумот ўрнида, Фридман ўтган йили элчи этиб тайинлангунига қадар Трампнинг шахсий адвокати бўлган. У Халқаро ҳуқуқларга зид равишда оккупация қилинган Иордан дарёсининг ғарбий соҳилда уйлар қуришнинг азалий тарафдори.
 
Шунингдек, Аббос ўтган ҳафта Бош вазир Рамий Ҳамдаллоҳга уюштирилган бомба ҳужумида ХАМАСни айблади.
 
Аввалроқ, АҚШ ва Фаластин муносабатлари Дональд Трампнинг Қуддус хусусидаги қарори сабабли бузилгани ҳақида хабар берган эдик.

Теглар:Фаластин АҚШ Маҳмуд Аббос Дэвид Фридман 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!