...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Видео: Жасурбек Иброҳимов қотиллиги бўйича одамлар адолат талаб қилмоқда


14:57, 04.06.2017 Жамият
 13 186

Шунингдек, ушбу жиноят юзасидан петиция эълон қилинган бўлиб, паркка минглаб одамлар йиғилишди.

П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежида ўз курсдошлари томонидан калтакланиб, кейинчалик ҳалок бўлган Жасур Иброҳимов ҳақида хабар берган эдик.

Марҳумнинг онаси юз берган фожиа юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб ёзиб, адолат қарор топишини ва айбдорлар жазоланишини сўраган эди.

Бугун, 4 июнь куни Тошкент шаҳрида жойлашган "Дўстлик" (собиқ Бобур) боғи ҳудудида Жасурбек Иброҳимовнинг ўлимида айбдорларни жазолашни сўраб, оммавий акцияси бўлиб ўтди. Шунингдек, ушбу жиноят юзасидан петиция эълон қилинган бўлиб, паркка минглаб одамлар йиғилишди. Ҳозирга қадар ушбу петицияга 10 минг нафарга яқин одам қўл қўйди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 4 июнь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси мазкур жиноят юзасидан тергов ҳаракатлари бошланганини маълум қилиб, гумондор устидан тергов ҳаракатларини бошлаган эди.

Теглар:Жасурбек Иброҳимов Боровский номидаги тиббиёт коллежи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар