...
МЕНЮ
ONLINE TV

​ФВВ хавфли ҳудудлар тўғрисида маълумот берди


09:05, 17.04.2017 Жамият
 3 614

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент вилоятидаги айрим хавфли ҳудудлар ва ҳаракатланиш йўллари ҳақида маълумот берди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкент вилоятидаги айрим хавфли ҳудудлар ва ҳаракатланиш йўллари ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда ФВВ Ахборот хизмати хабар қилди.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани 4Р-10 "Чорвоқ сув омбори айланма йўли" автомобил йўлининг “Боғистон” ва “Нанай” қишлоқлари оралиғида кўчки хавфи мавжудлиги сабабли, йўлнинг шу қисмида ҳаракат вақтинча тақиқланган.

Шу боис, 4Р-10 “Чорвоқ сув омбори айланма йўли" автомобил йўли билан “Боғистон” қишлоғига “Юсуфхона” ва “Бурчмулла” қишлоқлари орқали ҳамда “Нанай” қишлоғига эса “Сижжак” қишлоғи орқали бориш тавсия этилади.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Ғазалкент-Чимён” автомобил йўлининг 69-70 км.лари оралиғида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилаётгани сабабли, “Чимён” қишлоғига бориш учун 4Р-12 “Тошкент-Чорвоқ-Чимён” айланма йўлидан фойдаланиш тавсия этилади.
Бобур Жалолов

Теглар:​ФВВ Бўстонлиқ Чорвоқ сув омбори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар