...
МЕНЮ
ONLINE TV

​#СправедливостьЖасуру: Жасурбек Иброҳимов қотиллиги бўйича акция бошланди


15:32, 04.06.2017 Жамият
 10 206

Хиёбонлардаги учрашувларга ички ишлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳам ташриф буюрган.

Бугун, 4 июнь куни Тошкент шаҳрида мавжуд бўлган деярли барча истироҳат боғи ва хиёбонларда минглаб одамлар акция учун йиғила бошлади. Уларнинг мақсади фақат адолат.

П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи талабаси Жасурбек Иброҳимовнинг шафқатсизларча дўппосланиши ва сўнг 5 марталик операциядан кейин ҳалок бўлиши, айниқса, безорилар қонун ҳимоячиларининг фарзандлари экани ҳақидаги гап-сўзлар туфайли одамлар #СправедливостьЖасуру акциясини бошлаб юборди.

Хиёбонлардаги учрашувларга ички ишлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳам ташриф буюрган бўлиб, одамлар билан мулоқотга қиришган. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев марҳумни танийдиганлар билан гаплашиб, суриштирув ўтказмоқда.

Хабар берилишича, Жасурбекни калтаклаган 5 "спортчи" қўлга олинган.

Теглар:​#СправедливостьЖасуру Жасурбек Иброҳимов Боровский номидаги тиббиёт коллежи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар