...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Уйда ёлғиз” фильмидаги ёқимтой Маколей Калкиндан одамлар жирканяпти


13:24, 17.03.2016 Кино
 8 754

Сиз уни бир кўришда танидингизми?

Оммавий ахборот воситалари томонидан янги йил арафасида бериладиган ажойиб “Уйда ёлғиз”, “Уйда ёлғиз-2” фильмларида бош ролни ижро этган Маколей Калкиннинг кўриниши борасида турли салбий фикрлар, мақолалар, муносабатлар чоп этилмоқда. Бу ҳақда “Peopletalk.ru” нашри ёзмоқда.

Гап шундаки, улғайгани сари чирой очиб, ҳамманинг ҳавасини келтирадиган бошқа Голливуд юлдузларидан фарқли ўлароқ, Маколейнинг кўриниши атрофдагиларни ҳайратлантириши аниқ. Шу жумладан унинг ўзбекистонлик мухлисларини ҳам.

Сочлари кесилган, юзлари бўлиққина, уддабурон болакай ҳозир анча улғайган. Сочлари ўсган, семирган, ҳеч нарсага қизиқиши бўлмаган инсонни эслатади.

Яқинда актёрнинг Нью-Йорк кўчаларининг бирида “Жим Гаффиган шоуси”ни суратга олиш вақтидаги папарацци суратлари тарқалди. Бу суратлар орқали уни бир кўришда таниб олиш бироз қийин. Соч ва соқоллари ўсган, қорин қўйган, юзлари, елкалари озғин актёрнинг тирноқлари қизил рангга бўялганди.

“Уйда ёлғиз” фильмининг давоми сифатида суратга олинган “DRYVRS” фильмида у улғайган Кевин Маккалистер образини яратди. Кинотанқидчилар томонидан қаттиқ танқидга олинаётган Маколейнинг кўриниши борасида чет элдаги деярли барча нашрлар алоҳида мақолалар чоп этиб улгуришди. Албатта, актёрнинг ҳаётида унинг руҳияти, ташқи кўринишига ҳам ўз таъсирини ўтказган бирор нохуш воқеа юз берган бўлиши ҳам мумкин.
Умида Якубова

Теглар:Уйда ёлғиз Кевин Маккалистер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Мика
09:05 18.03.2016

вы журналисты в курсе что Макали Калкин в 2015 г к осеню умер



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!