...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тошкент” халқаро аэропортида Москвадан ўқ олиб келаётган аёл қўлга тушди


12:23, 01.03.2018 Жамият
 5 235

Аёл патрон ва ўқни шунчаки сувенир ёки омад келтирувчи тумор сифатида ёнида олиб юришини маълум қилган.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида навбатдаги божхона қоидабузарликлари фош қилинди. Бу гал қонунбузар ўқ-дорини божхона назоратидан яширинча олиб ўтишга урининди.
 
“Москва-Тошкент” рейси бўйича парвозини якунлаган Россия Федерацияси фуқароси Б.М. божхонадан яшил йўлаги орқали ўзига тегишли багажида 1 дона жанговар ҳолатдаги 7,62 мм калибрли патрон ва худди шу патрон учун мўлжалланган 1 дона ўқни яширинча олиб кирмоқчи бўлган.
 


Аёл патрон ва ўқни шунчаки сувенир ёки омад келтирувчи тумор сифатида ёнида олиб юришини маълум қилган.
 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига биноан контрабанда, яъни божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб, декларациясиз ўқ-дориларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Теглар:Ўқ-дори Патрон Давллат божхона қўмитаси Тошкент халқаро аэропорти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар