...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Тошкент – Чимкент – Тошкент” йўналишида автобус йўл кира ҳақи кескин пасайди


16:36, 21.02.2018 Жамият
 6 848

“Тошкент” автовокзали чиптахонасидан билдиришларича, 5 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар учун йўл ҳақининг 50 фоизи тўланади.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 8 январидан Тошкент шаҳри ва Қозоғистоннинг Чимкент шаҳри ўртасида автобус қатновлари йўлга қўйилган эди. Йўл ҳақи 80 минг сўм, сал кам 10 АҚШ доллари этиб белгиланган эди.
 
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ҳамда “Manzara tourism” МЧЖ масъул вакиллари маълумотига кўра, кира 60 минг сўмга туширилган. Бугунги кунда икки томондан 3 қатнов амалга оширилмоқда. “Тошкент” автовокзалидан соат 8:00, 13:00 ва 18:00 да йўлга чиқиш мумкин. Чимкентдан Тошкентга автобуслар Қозоғистон вақти билан 9:00, 14:00 ва 19:00 да ҳаракатлана бошлайди.
 
“Тошкент” автовокзали чиптахонасидан билдиришларича, 5 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар учун йўл ҳақининг 50 фоизи тўланади. 5 ёшгача бўлган болалар учун чипта текин.
 
8-31 январь кунлари Тошкентдан 762, Чимкентдан 622 йўловчи манзилига етказилди. Февраль ойининг ўтган 15 кунида бу кўрсаткич мос равишда 355 ҳамда 425 тани ташкил этган.

Теглар:Тошкент-Чимкент-Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар