...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги девор бузиб ташланди


16:31, 21.02.2018 Жамият
 6 470

Деворни бузиш маросимида ҳар икки давлат чегарачилари делегациялари иштирок этди.

Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти билан Тожикистоннинг Сўғд вилоятини боғлаб турувчи “Саразм-Жартепа” назорат-пунктидаги катта девор бузиб ташланди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри хабар берди.
 
Деворни бузиш маросимида ҳар икки давлат чегарачилари делегациялари иштирок этди.
 
Икки давлат сарҳадидаги мазкур тўсиқ 2010 йилда қурилган бўлиб,  унинг баландлиги 3 метр ва узунлиги 10 метрга тенг эди.
 
Тожикистон давлат ҳокимияти вакилларининг қайд этишича, мазкур пунктда терминал, меҳмонхона ва автотураргоҳ барпо қилинади.

Теглар:Девор Ўзбекистон Тожикистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар