...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ривожланишдан орқада қолаётган туман” – Президент Олмазор туманини танқид қилди


19:41, 29.06.2018 Жамият
 3 941

Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимлари, мутасадди раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Бугун, 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимлари, мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказилди.
 
Маҳаллий бюджетлар мустақиллигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида Олмазор туманида 5 миллиард сўмдан зиёд маблағ қолгани, бу ҳудуддаги муаммоларни ҳал этиш, янги лойиҳаларни амалга оширишга асос бўлиши таъкидланди.
 
Лекин туман кўпгина кўрсаткичлар бўйича ривожланишдан орқада қолаётгани танқид қилинди. Хусусан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми Тошкент шаҳридаги ўртача кўрсаткичдан 2 баробар, хизмат кўрсатиш кўлами 3 баробар кам экани кўрсатиб ўтилди.
 
Мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш, ишламаётган заводларни тиклаш, янги корхоналар ташкил этиш, тадбиркорлик ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш ҳисобидан одамларга даромад манбаи яратиш зарурлиги қайд этилди. Туманда 15 мингта иш ўрни ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев Олмазор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар