...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Конституция тантаналари бўлиб ўтмоқда


18:06, 07.12.2018 Жамият
 4 163

Ўзбекистон тарихида давлат миқёсидаги бундай концерт илк бор 100 фоиз жонли ижрода бўлиб ўтмоқда.

Бугун, 7 декабр куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида мамлакат Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтмоқда.
 
Ушбу тантанали маросимда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари, элчихоналар ва дипломатик корпус вакиллари, илм-фан, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, спорт ва бошқа соҳаларда кўзга кўринган жамоат арбоблари иштирок этмоқда. Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ташриф буюрди ва нутқ сўзлади.
 
Шуниси аҳамиятлики, мустақил Ўзбекистон тарихида давлат миқёсидаги бундай концерт илк бор 100 фоиз жонли ижрода бўлиб ўтмоқда. Тадбирдан батафсил маълумотларни тез орада тақдим этамиз.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Конституция куни Тантана 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар