...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Туркистон” саройида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди


00:47, 06.03.2016 Жамият
 4 363

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Юртимизда 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами кенг нишонланиб келади. 5 март куни бир гуруҳ жамоатчи аёллар – хотин қизлар ташкилотлари вакиллари, иқтисодиёт, ҳуқуқ, илм-фан, таълим, маданият ва санъат соҳаларида самарали меҳнат қилиб келаётган аёллар Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гуллар қўйдилар.

Шу куни “Туркистон” саройида Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган хотин-қизлар, табаррук онахонлар, турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотларининг вакиллари, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари иштирок этди. 

Тантанали йиғилишни Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов очиб берди.
 
Президентимиз Ислом Каримовнинг Ўзбекистон хотин-қизларига байрам табригини Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди. 
 
Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов, Ангрен шаҳридаги Мирзо Улуғбек номидаги маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Раъно Ҳайитқулова хотин-қизларни байрам билан табриклади. 


Тадбирда Президентимиз Ислом Каримов қарорига мувофиқ адабиёт, санъат, фан, таълим, маданият соҳаларида эришган алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган 14 нафар қизга ана шу юксак мукофотлар тантанали равишда топширилди. 
 
Тадбир санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг байрам концерти билан якунланди. 

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Ниғматилла Йўлдошев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев иштирок этди. 

Теглар:8 март Хотин-қизлар куни Туркистон саройи Байрам тантаналари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар