...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК монополиясини тугатувчи лойиҳа ишлаб чиқилди


17:17, 14.11.2018 Жамият
 2 934

Лойиҳада Миллий авиакомпаниянинг рақобатдошлик хусусиятини оширишни ҳам кўзда тутган.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида 2025 йилгача туризмни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
 
Лойиҳага кўра, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКни авиация, аэропорт бошқаруви ва авиацияни тартибга солиш органи каби бир қанча компанияларга бўлган ҳолда қайта ташкил этиш таклиф қилинди.
 
Лойиҳа шунингдек, бортда турли тиллардаги мультимедиа хизматлари сонини ошириш ва сифатини яхшилаш орқали Миллий авиакомпаниянинг рақобатдошлик хусусиятини оширишни ҳам кўзда тутган. Бундан ташқари, бортда миллий таомлар беришни ташкил қилиш, юмшоқроқ нарх сиёсатини олиб бориш ва чипталарни онлайн банд қилиш ва сотиб олиш имкониятларини кенгайтиришни иноябатга олган.


 
Лойиҳадаги яна бир янгилик шуки, мамлакатнинг турли ҳудудларидаги халқаро аэропортларда “очиқ осмон” тартибини ўрнатиш орқали кириш ва чиқиш парвозларини амалга оширувчи арзон хорижий авиакомпаниялар сонини ошириш режалаштириляпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туризм Қарор лойиҳаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар