...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” британиялик туристларни Ўзбекистонга жалб этишда муҳим ҳамкорга эга бўлди


13:21, 13.02.2018 Жамият
 1 790

АИТО 120 га яқин ихтисослашган ва мустақил туроператорни ўзида бирлаштирган Буюк Британиянинг туризм бўйича савдо гуруҳи ҳисобланади.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Буюк Британия Мустақил сайёҳлик операторлари ассоциацияси (АИТО) аъзоси бўлди. Бу ҳақда сешанба куни компания расмий сайти хабар тарқатди.
 
Уюшмага аъзолик "Ўзбекистон ҳаво йўллари" бренди ва мамлакат сайёҳлик маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, Буюк Британиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини сезиларли даражада ошириш имконини беради.
              
Буюк Британия Мустақил сайёҳлик операторлари ассоциацияси (АИТО) 120 га яқин ихтисослашган ва мустақил туроператорни ўзида бирлаштирган Буюк Британиянинг туризм бўйича савдо гуруҳи ҳисобланади.
 
Ташкилот аъзолари 170 дан ортиқ мамлакатда фаолият кўрсатади. Улар кўплаб тадбирлар, хусусан, ноёб маданиятга, бой тарихга ва алоҳида табиий шароитларга эга бўлган мамлакатларнинг туристик маҳсулотини тақдим этиш билан шуғулланади.
Фирдавс БЕК

Теглар:Ўзбекистон ҳаво йўллари туризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар