...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Мактабга автобус ва ўқувчиларга планшет”: Президент “Ниҳол” инновацион мактабида бўлди


17:20, 30.11.2018 Жамият
 4 476

Мактабда 19 та фан хонаси, кутубхона, ошхона, спорт зали, ўқитувчилар ва ҳамшира хоналари, фаоллар зали мавжуд.

Бугун, 30 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳридаги “Ниҳол” инновацион мактабини бориб кўрди.
 
Жорий йил сентябрь ойида фаолият бошлаган ушбу нодавлат таълим муассасаси бошланғич синф ўқувчиларига ментал арифметика, инглиз ва рус тилларини чуқурлаштирилган тарзда ўргатишга ихтисослашган. Ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида шахмат тўгараги ташкил этилган. Мактабга тайёрлов гуруҳлари ҳам йўлга қўйилган. 
 
Мактабда 19 та фан хонаси, кутубхона, ошхона, спорт зали, ўқитувчилар ва ҳамшира хоналари, фаоллар зали мавжуд.


 
Ҳозирда инновацион мактаб 250 ўринга мўлжалланган. Эҳтиёждан келиб чиқиб яна 500 ўринли янги ўқув биноси барпо этиш режалаштирилган. Унда болалар ўқишни юқори синфларда ҳам давом эттириб, билимини мустаҳкамлаб боради.
 
Давлат раҳбари ўқитувчилар фақат дарс бериш билан шуғулланмасдан болаларнинг дунёқаришини ўстириши, мантиқий фикрлашга ўргатиши, уларнинг руҳиятига эҳтиёткорона муносабатда бўлиши зарурлигини таъкидлади.


 
Мактабга автобус ва ўқувчиларга планшетлар совға қилиш бўйича топшириқ берди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Инновацион мактаб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар