...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Тошкент ва Наманганда ер силкиниши юз берди


11:09, 18.04.2017 Жамият
 4 341

Зилзиланинг эпицентри Тошкент шаҳрининг жанубий-шарқий йўналишида 507 км узоқликда Афғонистон ҳудуди Гундукуш тоғларига тўғри келади.

“Тошкент” сейсмостанциясининг берган маълумотига кўра, бугун, 18 апрель куни соат 4:04 да республиканинг айрим ҳудудларида зилзила қайд этилган. Бу ҳақда ФВВ Ахборот хизмати хабар берди.

Зилзиланинг эпицентри Тошкент шаҳрининг жанубий-шарқий йўналишида 507 км узоқликда Афғонистон ҳудуди Гундукуш тоғларига тўғри келади. Эпицентрда қайд этилган зилзила магнитудаси М=5,8 ни ташкил этди.

Республика ҳудудида сейсмик фаоллик Тошкент шаҳрида 2 баллга яқин, Наманган вилоятида 2 баллдан камроқни ташкил этади.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида сейсмик фаоллик аниқланмаган. Шунингдек, зилзила оқибатида жабрланиш ва талофатлар кузатилмади.
Бобур Жалолов

Теглар:Зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар