...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Шавкат Мирзиёев ҳайит куни руҳий касалликлар шифохонасига борди


18:47, 26.06.2017 Жамият
 3 571

Президент шифохона эски биноларини янгилаш борасидаги лойиҳалар билан танишди. Беморларга яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 26 июнь куни Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонасини бориб кўрди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълумот учун, Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонаси 1896 йилда қурилган. Шифохонада касалликлар тури, даволаш усуллари, беморлар ҳолатига ихтисослашган 18 бўлим ташкил этилган. Клиник-биокимё лабораторияси, рентген, УТТ, энцефалография, экспертиза хоналари зарур восита ва малакали мутахассислар билан таъминланган. Шифохона Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг руҳий касалликлар кафедралари учун клиник база ҳисобланади. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июлдаги руҳий-тиббий хизмат фаолиятини такомиллаштиришга оид қарорига мувофиқ, шифохонада қурилиш-реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. 2015-2016 йилларда 4 янги бино фойдаланишга топширилди. Икки қаватли яна бир корпус қурилмоқда. 

Президент шифохона эски биноларини янгилаш борасидаги лойиҳалар билан танишди. Беморларга яратилган шароитларни кўздан кечирди. 

Беморларга муносиб шароитлар яратиш, шифохонанинг ташқи ва ички кўринишини тартибга келтириш, бу ерда ишлаётган тиббиёт ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, хусусан, уларни уй-жой билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди. 

Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги “Мурувват” уйида ҳам бўлиб, беморлар учун яратилган шароит билан танишди. 

Интернат уйи 1979 йилда қурилган. 

Бугунги кунда бино ва унинг конструктив элементларининг техник ҳолати таъмирталаб. Давлат раҳбарига мазкур интернат ҳудудини кенгайтириш ва қўшимча бинолар қуриш лойиҳаси ҳақида маълумот берилди. 

Интернатда руҳий касал ногирон эркаклар даволанади. 

"Улуғ айём кунлари бундай савоб ишларни қилиш, беморлар ҳолидан хабар олиш ҳар биримизнинг эътиборимизда бўлмоғи зарур", деди Шавкат Мирзиёев.

Президент мазкур шифохона ҳудуди ёнида қўшимча қурилиш ишлари олиб бориш, касалликларнинг турига қараб алоҳида бинолар қуриш ва жойлаштириш бўйича кўрсатмалар берди. 

Теглар:Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар