...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юнусободда юз берган мудҳиш ЙТҲнинг суратлари тарқалди (юраги бетоблар кўрмасин)


20:31, 10.02.2017 Жамият
 21 746

Чорраҳада Spark автомобили билан тўқнашиб кетган Matiz машинаси ағдарилиб кетган.

9 февраль куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида даҳшатли автоҳалокат юз бергани ҳақида хабар берган эдик. ЙТҲ ҳақида ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳида хабар тарқатилган эди. Орадан бироз вақт ўтиб мазкур автоҳалокатга алоқадор фотосуратлар тарқалди.
 
Суратларда акс этганидек, Spark ҳамда Matiz автомобиллари деярли темир-терсакка айланган. Воқеадан бехабар инсон ҳам фотосуратларни кўриши билан, ҳалокатдан сўнг бирор киши тирик қолмаганини англаши қийин эмас.
 
Эслатиб ўтамиз, Юнусобод туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 7 киши вафот этган. Воқеага гувоҳ бўлган ўнлаб кишилар ана шундай маълумотни етказишди. Шу ўринда таъкидлаш керакки, айрим манбаларда автоҳалокат 4 кишининг ўлимига сабаб бўлганлиги айтилмоқда. Ҳозирча Ички ишлар вазирлиги бу воқеа юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермаган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Автоҳалокат ЙТҲ Юнусобод Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар