...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юнусобод туманида фирибгар қўлга олинди


10:32, 06.09.2017 Жамият
 3 269

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича фуқаро З.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Бугунги кунда Ички ишлар ходимлари томонидан кўплаб жиноятларнинг олди олиб келинмоқда. Шундай бўлсада, ҳануз виждонини пулга алмаштириб, бировнинг насибасига кўз олайтираётган фирибгарлар сони талайгина.
 
Жумладан, Юнусобод туманида ҳам 6000 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжига ишлатиб юборган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
 
“Бирлик” ва “Сагдиана сервис” хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари раҳбари З.С., "Меркурми нетворс" МЧЖ муҳандиси С.О.га арзон нархда уй топиб бераман, деб ваъда қилган ва ундан 6.000 АҚШ долларини олган.
 
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича фуқаро З.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
 
Қилмиш — қидирмиш дейдилар доно халқимиз. Шундай экан, тез орада ана шундай қаллоблик ортидан кун кўраётган шахслар қонун олдида жавоб беришларига ишонамиз.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Юнусобод тумани фирибгар ИИВ Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар