...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёшлар масаласига оид муаммолар БМТ минбарида ҳам кўтарилди


09:54, 20.09.2017 Жамият
 2 222

Шавкат Мирзиёев БМТнинг сессиясида ёшлар масаласида конвенция ҳамда таълим олиш масалалари бўйича резолюция қабул қилинишини таклиф қилди.

Шавкат Мирзиёев БМТ минбарида ёшлар масаласини кўтариб, дунёда терроризм таҳдидлари сўнгги йилларда кучайиб бораётгани ва уларга қарши асосан куч ишлатиш йўли билан курашиш усули ўзини оқламаётганидан далолат беришини айтиб ўтди.

Президент таҳдидларни келтириб чиқараётган асосий сабаблар билан эмас, балки уларнинг оқибатларига қарши курашиш билангина чекланиб қолинаётгани, халқаро терроризм ва экстремизмнинг илдизини жаҳолат ва муросасизлик ташкил этишини айтди.
 
Ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш хавфларга қарши туришнинг муҳим омили эканини таъкидлади.
 
Шавкат Мирзиёев экстремистик фаолият ва зўравонлик билан боғлиқ жиноятларнинг аксарияти 30 ёшга етмаган ёшлар томонидан содир этилаётгани, дунё ёшлари инсониятнинг 2 миллиардини ташкил этишига эътибор қаратди.
 
Сайёранинг келажаги, фаровонлиги ёшларнинг қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ эканини алоҳида қайд этди.
 
Инсониятнинг асосий вазифаси — ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси “вируси” тарқалишининг олдини олишдан иборатлигини айтди.
 
Шу муносабат билан Ўзбекистон глобаллашув ва ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланиб бораётган бугунги шароитда ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишга қаратилган умумлаштирилган халқаро ҳуқуқий ҳужжат — БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф этди.
 
Президент сессия иштирокчиларига БМТ Бош Ассамблеясининг “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш таклифи билан мурожаат қилди.
 
Ҳужжатнинг асосий мақсади — барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашишдан иборат экани айтилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:БМТ Шавкат Мирзиёев Ёшлар Таълим Терроризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар