...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёшлар иттофоқи ходимлари ҳам энди пойтахтга доимий прописка қилинади


12:49, 22.07.2017 Жамият
 4 431

Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши қарор ишлаб чиқади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 июль куни “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди.
 
Қарорда қайт этилан 1-иловага мувофиқ, “Ёш салоҳиятли кадрларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши аппаратида республика ҳудудларидан келиб фаолият юритаётган ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий пропискага қўйиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган рўйхатга Ўзбекистон ёшлар иттифоқини киритиш” масаласи қўйилган.
 
Қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг октябрь ойигача Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши қарор ишлаб чиқади.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Ёшлар иттофоқи Прописка идоралараро кенгаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар