...
МЕНЮ
ONLINE TV

Японияда театр актёри самурай қиличидан яраланиб вафот этди


19:07, 16.02.2016 Театр
 2 979

Репетиция пайтида япон актёри Даиго Кашино яраланиб вафот этди.

Япон актёри Даиго Кашино спектакль репетицияси пайтида самурай қиличидан яраланиб касалхонада вафот этди. Бу воқеа 15 февраль куни япон театрларидан бирида содир бўлди, дея “Lenta.ru” хабар берди.

Полиция воқеа юзасидан тергов ишларини бошлаган. Репетицияда иштирок этган кишилар 33 ёшли актёрнинг қилиб қорин қисмидан жароҳатланганини кўрмай қолишган. Театр труппаси аъзолари Кашинонинг қаттиқ бақирганини эшитишган ва ерда йиқилиб ётганини кўришган.

Бунга ўхшаш ҳодисалар тарихда ҳам кузатилган. 1993 йил 31 март куни “Қузғун” филмини суратга олиш жараёнида актёр Брэндон Ли (Брюс Лининг оғли) тўппонча орқали қорнидан яраланади. Тўппончанинг патрони бўш бўлган, лекин тўппонча стволида тиқилиб қолган овоз пасайтиргич ўқ вазифасини бажариб актёрни яралаган. 12 соатдан сўнг Брэндон Ли вафот этган.

Олдинроқ сайтимиз орқали, Италиялик ёш ва истеъдодли актёр Рафаэль Шумахер Италиянинг Пиза шаҳридаги Лух театрида қўйилаётган “Сароблар” спектаклидаги ролни ижро этаётган пайтида ўзини осиш саҳнасида тўсатдан осилиб қолиб вафот этганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Япония Даиго Кашино 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!