...
МЕНЮ
ONLINE TV

Япония Бош вазири Шавкат Мирзиёев йўллаган табрикка миннатдорлик билдирди


09:46, 06.11.2017 Жамият
 1 809

Синдзо Абэ партияси парламент сайловларида ғолиб бўлиб, унинг либерал демократик партияси парламентдаги 465 ўриндан 284 тасини эгаллаган эди.

Аввалроқ, яъни жорий йилнинг 22 октябрь куни бўлиб ўтган парламент сайловлари натижасига кўра Япония ҳукуматининг махсус йиғилишида бош вазир Синдзо Абэ истеъфога чиққан вазирлар аризасини қабул қилгани, парламент сайловларида яна Синдзо Абэ партияси ғолиб бўлиб, унинг либерал демократик партияси парламентдаги 465 ўриндан 284 тасини эгаллагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Япония Бош вазири Синдзо Абэга йўллаган табригига жавобан йўлланган мактуб матни ЎзА саҳифаларида эълон қилинди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
 
Жаноби Олийлари!
 
Японияда бўлиб ўтган умумпарламент сайловида қозонилган ғалаба муносабати билан самимий қутлаб, шошилинч табрик йўллаганингиз учун Сизга чин қалбимдан миннатдорлик изҳор этишга рухсат бергайсиз.
 
Сайлов мураккаб вазиятда ўтганига қарамасдан, Либерал-демократик партия ғалаба қозонишга муваффақ бўлди ва мен Сиз, Жаноби Олийлари билан ҳамкорликни давом эттиришдан ғоят мамнунман.
 
Сиз, Жаноби Олийлари билан Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш, шунингдек, мамлакатларимиз олдида турган халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалаларни, жумладан, Шимолий Корея муаммосини барқарорлаштириш йўлида бундан кейин ҳам яқиндан ҳамкорлик қилиш ниятидаман.
 
Сизнинг табригингиз ва эзгу тилакларингиз учун яна бир бор самимий миннатдорлик изҳор қиламан.
 
Синдзо Абэ,
Япония Бош вазири

Теглар:Шавкат Мирзиёев Синдзо Абэ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар