...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янгийўлда МХХ ходимларига янги уй калитлари топширилди


17:32, 26.08.2016 Жамият
 3 502

Тошкент вилояти Янгийўл туманида МХХ ходимлари учун барпо этилган янги уй 18 хонадондан иборат.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида Тошкент вилояти Янгийўл туманидаЎзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари оилаларига мўлжалланган 18 хонадондан иборат замонавий кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ҳарбий хизматчиларни уй-жой билан таъминлашнинг тегишли дастури асосида ҳарбийлар оилаларини мустаҳкам ижтимоий ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш, замонавий лойиҳалар асосида ҳарбий шаҳарчалар барпо этиш, мавжудларини реконструкция қилиш, бундай турар жойларда хонадон эгалари эҳтиёжига тўла жавоб берадиган қулай ижтимоий-маиший шароит яратишга эътибор янада кучайтирилмоқда. 
 
Янгийўл тумани Гулбаҳор шаҳарчасида қад ростлаган замонавий уй ҳовлисида болалар спорт майдончаси ҳам барпо этилган.

Теглар:Янгийўл МХХ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар