...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги йилнинг бош арчаси қаерга ўрнатилиши маълум бўлди


11:08, 10.12.2018 Жамият
 9 811

Кеча, 9 декабрь куни Мустақиллик шоҳ кўчасига Янги йил байрамининг бош арчаси ўрнатилди.

Янги йилни қаршилашимизга оз қолди. Анънага кўра, тез орада шаҳарлар марказларида байрам арчалари безатилади, байрам тантаналари старт олади.
 
Жорий йилнинг ўзида Тошкент шаҳридаги сайилгоҳлар сони бир нечага ортди, ташландиқ масканлар обод қилинди. Янги майдонлар барпо этилди. Масалан, “Халқлар дўстлиги” майдони, Ботаника боғи... Хўш, бу сафар Янги йилнинг бош арчаси қаерга ўрнатилади? Бунга ЎзА аниқлик киритди.  
 
Маълумки, узоқ йиллар давомида Янги йилнинг асосий арчаси пойтахт Тошкентнинг бош майдони – Мустақиллик майдонида ўрнатилишига кўникиб қолган эдик. Аммо сўнгги икки йилда бош арча “Анҳор-Локомотив” истироҳат боғига ўрнатилди. Бу йил эса тошкентликлар Янги йил байрамининг асосий тантаналарини янги манзил – Мустақиллик шоҳ кўчасида, яъни Ёшлар ижодиёт саройининг орқа томонидаги очиқ майдонда қаршилайдилар.
 
Кеча, 9 декабрь куни Мустақиллик шоҳ кўчасига Янги йил байрамининг бош арчасини ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди. Бундан ташқари Янги йил арчаси пойтахтнинг 6 нуқтасига ўрнатилади.  


 
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонликлар Янги йил байрами муносабати билан 30 декабрдан то 3 январга қадар дам олишади.
 

Теглар:Янги йил Бош арча 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар