...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги йил муносабати билан Тошкентдаги қатор кўчаларда ҳаракат 18 кунга чекланади


20:01, 24.12.2018 Жамият
 5 198

Беркиладиган асосий кўчалардан ташқари яна қатор жойларда ҳам чекловлар жорий қилиниши мумкин.

Бугун, 24 декабрь кунидан 2019 йил 10 январига қадар Тошкент шаҳрида Янги йил байрам тадбирлари бошланиши муносабати билан қатор кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати чекланади.
 
Ҳаракат чекланувчи кўча ва майдонлар рўйхати билан танишинг:
 
1) Буюк Турон кўчаси – Алишер Навоий кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
 
2) Зарафшон кўчаси – Алишер Навоий кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
 
3) Матбуотчилар кўчаси – Шароф Рашидов кўчасидан Амир Темур скверигача;
 
4) Бухоро кўчаси – Буюк Турон кўчасидан Тарас Шевченко кўчасигача;
 
5) Истиқлол кўчаси – Буюк Турон кўчасидан Мустақиллик кўчасигача;
 
6) Мустақиллик кўчаси – Зарафшон кўчасидан Амир Темур скверигача;
 
7) Себзор кўчаси – Алишер Навоий кўчасидан Цирк биносигача;
 
8) Сўгалли ота кўчаси – Заргарлик кўчасидан Дилбанд кўчасигача.

Майдонлар:
“Compass” савдо мажмуаси олди майдони;
Хадра майдони (Ўзбек давлат цирки олди майдони)
Алгоритм даҳасидаги “Roison Elektronics” корхонаси олди майдони Халқлар Дўстлиги санъат саройи олди майдони;
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда “Hyatt Regency” меҳмонхонаси олди майдони;
“Next” савдо мажмуаси олди майдони;
Бектемир тумани Маданият ва аҳоли дам олиш маркази олди майдони;
Темирйўлчилар маданият саройи олди майдони;
Алишер Навоий номидаги опера ва балет театри олди майдони;
Мирзо Улуғбек номидаги марказий боғ;
“Green Park” майдони;
“Эко боғ” ҳудудлари;
Тошкент ҳайвонот боғи олди майдони;
“Ашхабод” маданият ва истироҳат боғи ҳудуди;
“Дўстлик” маданият ва истироҳат боғи ҳудуди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Янги йил Тошкент шаҳри 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар